Жиноятчи ҳодиса жойидан яшириниб, ашёвий далилларни йўқ қилишга уринди
Андижон вилояти. Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 14:00 ларда Пахтаобод тумани “Қовул” кўчасида яшовчи 25 ёшли М.Д. маҳалладоши 31 ёшли Т.Ж. билан маҳалла ҳудудида бўла туриб, ўрталарида Т.Ж. М.Д.нинг отасини ҳақорат қилганлиги сабабли вужудга келган жанжал натижада, М.Д. автомашинасида бўлган хўжалик пичоғини олиб Т.Ж.нинг қорин қисмига уриб жароҳат етказганлиги аниқланган.
Жабрланувчи Т.Ж. олган тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб келинган бўлсада, шифокорлар томонидан унга кўрсатилган тиббий муложаларга қарамай шифохонада вафот этган.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи кўздан кечириш тергов ҳаракатини олиб борган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи воқеа жойидан яшириниб, маҳалладаги уйларининг бирига қириб, ашёвий далилни йўқ қилиш мақсадида уйнинг ҳожатхонагасига қириб хўжалик пичоғини ташлаб юборилганлиги аниқланган. Бир қатор чора тадбирлардан сўнг 1 дона хўжалик пичоғи ҳамда М.Д.нинг эгнида бўлган кийимлар ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти