Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қизириқ туманида мутхиш ЙТҲ, қурбонлар бор

Сурхондарё. 2020 йилнинг 29 июнь куни соат 23:30 да ҳайдовчи 31 ёшли З.Т. бошқарувидаги «Малибу» русумли автомашинасини Қизириқ тумани «Зарбдор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 100 автомобиль йўлининг 81 километрида Бандихон-Қизириқ тумани йўналишида ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 56 ёшли Ў.Х., нинг бошқарувида бўлган “ВАЗ 2101” русумли автомашинанинг ҳаракат йўналишига чиқиб кетиши оқибатида, автомашинанинг олд ўнг томони билан “ВАЗ 2101” русумли автомашинанинг олд чап томони билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада “ВАЗ 2101” русумли автомашинада ёнғин чиқиб, ҳайдовчи Ў.Х. ва олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган 50 ёшли А.Ж., лар ёнғин натижасида автомашина салонида қолиб кетиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари транспорт воситасини бошқараётгандингизда амалдаги “Йўл ҳаракатлари қоидалари” га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech