Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

2021 йил 16 январь куни Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

2021 йил 16 январь куни Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев ҳузурида 2020 йил 12 ойи давомида Наманган вилоят ички ишлар органлари тергов ва экспертиза криминалистика бўлинмаларининг иш якунлари бўйича асосий кўрсаткичлар, тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ўтказиш вақтида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш, ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг осойишталиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда фаолиятларида фидоийлик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчларига виждонан ва сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлган 7 нафар тергов, 3 нафар криминалист эксперт ходимларга “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.

Юқори иш кўрсаткичларга эришганликлари учун Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига компьютер жамланмаси,   Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига замонавий принтер (“3в1”), Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига  рангли принтер топширилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech