Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсий таркиби Бухоро шаҳрида жойлашган “Болалар уйи”га ташриф буюрди

“1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.

Мазкур байрам муносабати билан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари Бухоро шаҳрида жойлашган “Болалар уйи”га ташриф буюриб, маънавий-маърифий тадбир ташкил этдилар. Тадбир давомида Болалар уйи тарбияланувчиларига бадиий ва эртак китоблари тўпламлари, ўқув қуроллари тарқатилди ҳамда ширинликлар улашилди.

Байрам якунида Тергов бошқармаси номидан байрам табриги сифатида тарбияланувчиларга Бухоро шаҳар “Қўғирчоқ театри” томонидан спектакль томошаси намойиш этилди.

Тадбир барча болажонларда илиқ таъсуротлар қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech