Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган «Бухорода «Matiz»нинг газ балони портлагани айтилмоқда» номли пост юзасидан
Бугун, яъни 13 октябрь куни соат 11:30 да 53 ёшли Х.М., ўзига тегишли оқ рангли «Matiz» русумли автомашинасида ҳаракатланиб келиб, автомашинани Пешкў тумани Чиғирчи МФЙ Янгибозор кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўкони қаршисида қолдириб, дори воситалари харид қилиш мақсадида дорихонага кириб кетган вақтида, автомашина юкхонасига ўрнатилган газ балонда портлаш юз берган.
Жиддий жароҳат олганлар йўқ.
Ушбу «Matiz» автомашина ёнида турган яна 2 та автомашинага турли даражада техник шикаст етказилган.
Ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи чиққан бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари Пешкў тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
Текширув жараёнида аниқланишича, автомашинага ўрнатилган газ балони Кореа Республикаси Бусан шаҳрида жойлашган корхона томонидан 2011 йилда ишлаб чиқарилганлиги, 65м3 сиғимли, ишчи босими 200 атмосферага рухсат этилганлиги, у 08.10.2018 йилда автомашинага ўрнатилганлиги, чидамлилик текширув муддати 07.10.2021 йилда қилиб белгиланганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.