Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ижтимоий тармоқларда “Навоийда Самосуд” номи остида тарқалган видео ёзув юзасидан

2020 йилнинг 07 октябрь куни “Telegram” мессенжери орқали фуқарони бўйин ва қўл қисмларини арқон билан боғлаган ҳамда фуқарога тан жароҳати етказиш аломатлари мавжуд кўринишда трактор тиркамасида мажбурий равишда олиб кетаётганлиги акс этган видео тарқалган. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари даврида қуйидагилар аниқланган:

Жумладан, йилнинг 03 октябрь куни соат 10:30 да Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган  фермер хўжалиги ер майдонида ушбу фермер хўжалик ишчиси бўлган 32 ёшли С.Ш. спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда фермер хўжалиги раҳбари 26 ёшли Ж.Н.,ни шаъни ва қадр қимматини камситувчи  ҳар хил қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган. Фермер хўжалиги раҳбари Ж.Н. ишчиси  С.Ш.,ни юзи ва танасининг турли жойларига уриб, тепган ҳолда жароҳат етказиб, бўйиндан арқон билан боғлаб, қўшни фермер хўжалиги тракторчиси фуқаро 28 ёшли С.Н. билан биргаликда унинг тракторида фуқаро С.Ш.,ни фермер хўжалигининг дала шийпонига олиб бориб, қийноққа солиб дарахтга боғлаб, ташлаб кетганликлари аниқланган.

Ўз навбатида ушбу куни бўлган ҳолатни Ж.Н., ўзининг қўл телефонига видео тасвирга, олиб таниши Т.Р.,га “Telegram” мессенжери орқали юборган, Т.Р., эса ушбу видеони Қизилтепа туманидаги танишларига тарқатганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2020 йил 04 октябрь куни фуқаро С.Ш. фермер хўжалиги раҳбари Ж.Н.,нинг Қизилтепа тумани “Азизабод” МФЙдаги яшаш хонадонига бир кун олдинги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида борганида фермер хўжалиги раҳбарининг отаси 52 ёшли Н.В., ўзаро вужудга келган тортишувдан сўнг С.Ш.,ни яшаш хонадонига олиб кириб танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизилтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги каби ҳаракталар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1891-моддаси ва Жиноят кодексининг 1301-моддаларида кўрсатилган “Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш” каби маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.  

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech