Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 январь куни Бухоро вилояти Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ҳамда эксперт криминалистика бўлими ходимларидан иборат таркибда 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш, ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг осойишталиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш давомида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Хасанов Оқил Ахадович ўз хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиб, ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлашда фидокорона хизмат олиб бораётган, фаолиятида ижобий кўрсаткичларга эришган Тергов ва эксперт-криминалистика хизмати ходимларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо техника буюмларини топширди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech