Жиззах вилоят аҳолиси учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 24.09.2020 йилдаги ва Тергов департаментининг 21.10.2020 йилдаги кўрсатма талаблари ижросини таъминлаш мақсадида. 2020 йилнинг 07 ноябрь куни Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник М.А.Саттаров томонидан Жиззах вилояти Жиззах шаҳар “Жиззахлик маҳалласи” биносида Жиззах шаҳар аҳолиси иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган оммавий сайёр қабул жараёнида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказилиб, асосий эътибор уларни қийнаб келаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва бевосита жойида ижобий бартараф этишга қаратилди.
Оммавий сайёр қабулда Жиззах шаҳри аҳолисидан 8 нафар фуқародан мурожаатлар қабул қилинди, шулардан:
- 1 нафар фуқаронинг сув қувурларини таъмирлаш масаласидаги мурожаати 3-сектор раҳбарига 2 кунлик муддатга ижро учун берилди;
- 1 нафар фуқаронинг йўлни таъмирлаш масаласидаги мурожаат МФЙ раисига ижро учун топширилди, назоратга олинди;
Шунингдек, 3 нафар фуқароларнинг ногиронлик нафақасини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, кам тайинланган оила бўлганлиги сабабли уйини таъмирлаш масаласидаги мурожаатлари ижрога қаратилиб, назоратга олинди;
- 1 нафар яшаш уйининг кадастр ҳужжатларини тўғрилаш масаласидаги мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди;
- 2 нафар тергов ҳаракатларидан норозилик масаласидаги мурожаат ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, жойида қаноатлантирилди.
Жиззах шаҳарда аҳоли билан ўтказилган оммавий сайёр қабул натижасига кўра, сектор раҳбарларига ўзларига бириктирилган ҳудудларга мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда доимий равишда сайёр қабулларни ташкил этиб, аҳолини муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш борасида тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти