Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

90 йиллик байрамингиз муборак бўлсин!

«Postda» газетаси аввалдан ҳар бир ички ишлар органи ходими ва муштарийларнинг яқин дўсти ҳамда беъминат маслаҳатчиси бўлиб келганлиги ҳеч кимга сир эмас. «Postda» газетасининг саҳифаларида йиллар давомида ички ишлар тизимида хизмат қилиб келган кўплаб фидоий ходимларнинг иш фаолиятлари ва ҳаёти акс этиб келган.

Ҳозирги кунга келиб, «Postda» газетаси ўзининг мақолаларини жуда жозибали ёритиш услуби, ҳамда ўқувчиларга маълумотни тўлиқ ва аниқ етказиб бериш ҳарактери билан танилиб улгурган. Газетанинг сал кам бир асрлик тарихий йўли давомида унинг жамоаси ўзининг кўп сонли муштарийларига эга бўлиб, омма эътиборини қозонган.

Республиканинг ҳар бир вилояти ва шаҳрида маҳаллий оммавий ахборот воситалари алоҳида ўрин тутиб, маҳаллий аҳоли уларни кўпроқ тинглайди ва уларга ишонади. Ҳозирги давр талабидан келиб чиқиб, ҳар бир ўқувчи сифатли ҳамда ишончли маълумотларни тезда олиш имкониятига эга бўлишни хоҳлайди. Буларнинг барчаси «Postda» газетасида тўлиқ ўз ифодасини топган десак асло муболаға бўлмайди.

Ишонамизки, улкан ижодий салоҳият, юқори замонавий журналистик маҳорат таҳририятингизни самарали фаолиятининг калити бўлиб қолаверади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ходимлари сизларга янги ижодий ютуқлар, янада кўпроқ ўқувчилар ишончини қозонишни, таҳририятингиз фаолияти бардавом бўлишини тилайди, 90 йиллик байрамингиз муборак бўлсин.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech