Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсий таркиби Наманган шаҳрида жойлашган “Болалар уйи”га ташриф буюрди
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам қатор давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади.
Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.
Байрам муносабати билан Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсий таркиби Наманган шаҳрида жойлашган “Болалар уйи”га ташриф буюриб, у ерда тарбияланаётган болаларга байрам совғаларини улашиб, меҳр-мурувват ва таълим-тарбия бераётган жонкуяр ходимларга ўзларининг табрикларини етказишди.
Ташкил этилган ушбу тадбир барчада илиқ таассуротлар қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти