Самарқанд вилоятининг бир қатор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 31 май куни Оқдарё, Пайариқ, Иштихон ва Қўшработ туманлари аҳолиси учун Оқдарё туман 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойига ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун туман ҳокимлиги вакиллари, жамоат бирлашмалари ҳамда туман ИИБ раҳбарияти қатнашишлари таъминланди.
Қабул жараёнида жами 12 нафар фуқаролар турли соҳалар бўйича мурожаат қилишди, шундан имтиёзли уй-жой, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер-жой ажратиш ва имтиёзли кредит берилиши, терговга қадар текшириш ва тергов ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлардан 7 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 5 тасига ҳуқуқий тушунча берилиб, ижрога қаратилди.
Ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти