Эслатма!
Ҳурматли фуқаролар!
Ўқотар қуролни, ўқ дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади - ( асос Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 4-қисми)
Андижонлик “Хожиакбар” 2020 йил 01 июнь куни Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида уйида таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида бинонинг том қисмидан мархум бобосига тегишли бўлган 1 дона бир стволли “ТОЗ” русумли 12351-рақамли ов милтиғини ва бир дона 1 дона бир стволли “ТОЗ” русумли 13693-рақамли ов милтиғини топиб олганлигини, ушбу қуролларни тегишли рухсатномаси йўқлигини маълум қилиб, ўз ихтиёри билан ИИБга топширган.
Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўтказиш 10-20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратменти