Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида “Қасддан одам ўлдириш” ҳамда “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини тергов қилиш усуллари” мавзуларида вилоятлараро ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмаларининг барча ходимлари видеоконференция алоқаси орқали иштирок этишди. Тадбир давомида Бош прокуратура Академияси катта ўқитувчиси Мирзаев Фахриддин Зиятович ўқув машғулотида маърузачи сифатида иштирок этди.

Ўқув семирани якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech