Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ходимлари суд ва адвокатура ходимлари билан жиноятларни тергов қилишда вужудга келаётган муаммоларни муҳокама қилишди
14.11.2020 йилда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари подполковник О.Т.Қулбеков томонидан тасдиқланган ўқув-семинарлар режасига мувофиқ, Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси маъсуллигида “Суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда далиллар мақбуллигига риоя этиш, амалиётда юзага келаётган муаммолар, бу соҳадаги оқлов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари тақдимномалари сабаблари” мавзусида тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга қаратилган навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари видеоконференцалоқа тизимига уланган ҳолда иштирок этишди.
Шунингдек, мазкур ўқув-семинарда, жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Хонобод шаҳар судининг раиси Мирзаабдуллаев Умаржон Тўлқинжонович;
Андижон вилоят прокуратураси жиноят ишларини судда кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи Шодмонов Зафарбек Нумонович;
Андижон вилоят “Вердикт ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати Умаров Фарходжонлар иштирок этишди.
Маърузачи сифатида Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бўлинма бошлиғи майор Қодиров Музаффар Абдумуталибович сўзга чиқиб, мавзуни тўла ёритиб берди.
Мавзу юзасидан ҳудудий студиялардан қатнашган тергов бўлинмалари ходимларининг саволларига М.Қодиров ҳамда мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Ўқув машғулоти баҳс мунозараларга бой, қизғин, савол-жавоб шаклида ўтди, жойлардаги терговчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти