Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак ва Чимбой туманлари фаоллари ҳамда ёшлари ўртасида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг ёритиб бериш юзасидан 2021 йил 25-26 январь кунлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак ва Чимбой туманларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Жўқорғи Кенгес депутати, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.С.Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев ҳамда туманлар сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъуллари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, туманларнинг фаоллари ва ёшлари иштирокида давлат раҳбаримизнинг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари, назарда тутилаётган ислоҳатлар, ижобий ўзгаришлар тўғрисида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбир давомида, иштирокчилар, ўзларини қизиқтирган саволларга масъул раҳбарлардан жавоблар олишди, шунингдек  кўрилаётган масала ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ушбу туманлардаги бир қатор соҳа вакиллари, фаоллар ва ёшлар ўзларининг фикрларини ҳамда  таклифларини билдириб ўтишди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech