Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар марказида ўқув-семинари ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар марказида, Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси адвокатлар палатаси ҳамкорлигида қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни ушбу соҳа ходимлари эътиборига тўлиқ етказиш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.

2021 йилнинг 09 январь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар марказида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармонидан келиб чиққан ҳолда “Одил судловни амалга оширишда қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар”ни мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарига, Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси Г.Ж.Базарбаева, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Қ.Қ.Бекмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.С.Арзымбетов ва ушбу соҳаларнинг шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбир давомида, соҳа ходимлари қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ҳамда хизмат фаолияти билан боғлиқ амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг тўғри қонуний ечими юзасидан ўзларига қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир сўнгида, келгусида бу каби ўқув-семинарлари мунтазам ўтказиб борилиши ҳақида режалар белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech