Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимларининг моддий техник базаси яхшиланди

2020 йил 29 декабрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мажлислар залида, вазир ўринбосари подполковник М.Т. Рахматуллаев раислигида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида видеоконференц алоқа воситаси орқали ўтказилган тадбирда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан ажратилган зарур техника воситалари Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ходимларига тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида, вазир ўринбосари М.Т. Рахматуллаев томонидан Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини шахсий таркибининг барчасига охирги русумдаги техник воситалар топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўз хизмат бурчини масъулият билан билан ситқидилдан, ҳалол бажараётган, ижобий натижаларига эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ терговчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиғи топширилди.

Бундан ташқари, тегишли мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ташаббуси билан яратилган “Е-тергов” базасининг асосий вазифаси, уни ишлаш тартиби борасида ўқув семинар ташкил қилинди.

Тадбир сўнгида, хизмат фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, бу каби камчиликлар келгусида такрорланмаслиги учун зарур вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech