Қарши шаҳар фуқароларининг тергов билан боғлиқ муаммомалари ўрганилди
2020 йил 25 декабрь куни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Н.Атаназаров раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник А.О.Эргашов ва вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи подполковник Ш.А.Халиловлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарши шаҳри ҳалқ қабулхонаси биносида Қарши шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 11 нафар фуқаролар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 2 таси Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти