Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилояти Поп туманда сайёр қабул ўтказилган  

2020 йил 24 декабрь куни Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Э.Я.Убайдуллаев, Тергов бошқармаси терговчиси катта лейтенант А.Х.Нуриллаев ва Тергов бўлими бошлиғи майор А.С.Нодировлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Поп туман ҳалқ қабулхонасида Поп туманида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва паспорт (биометрик паспорт бериш, пропискага қўйиш ва пропискадан чиқариш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш) масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 10 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Улар томонидан:-

-4 нафари Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича қонуний енгиллик бериш масаласида,

-1 нафари тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича, жабрланувчиларга етказилган зарар қопланганлигини инобатга олиниб, жиноят ишини тугатишда ёрдам бериш масаласида,

-1 нафари Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича, тан жароҳати олган фуқаро уни уятли сзлар билан ҳақорат қилганлиги учун уни уриб тан жароҳати етказганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўриш масаласида,

-4 нафари Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилиб қонуний тартибда кўриб чиқилган ишлар бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимларига миннатдорчилик масаласида,

Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 1 та мурожаат бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинди.

  

Ўзбекистон Республикаси  ИИВ  ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech