Ёш ходимларни терговчилик касбига тайёрлаш машғулотлари
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник З.Қ.Алимов томонидан тасдиқланган режага асосан, 2020 йилда вазирлик Академиясини тамомлаб, пойтахтнинг туман ИИО ФМБлари тергов бўлинмаларидаги терговчи ва суриштирувчи лавозимларига тайинланган ёш мутахассис ходимлар билан жорий йилнинг 24 август кунидан ўқув машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилди.
Мазкур ўқув машғулотлари тергов бўлинмалари ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий билимларини ошириш, уларга давлат ва жамиятни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳиятини, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, келгусида хизмат фаолияти давомида жиноят ишлари бўйича тергов сифатини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотларида ёш мутахассис ходимларнинг касбий кўникма ҳосил қилишларини тезлаштириш, билим савияларини ошириш, хизматда юзага келиши мумкин бўлган мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилишлари, хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя этилишига асосий эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ўқув режасида ИИББ Кадрлар бошқармаси психолог ходимлари билан ҳамкорликда ёш ходимлар билан психологик-тренинг машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
Ўқув машғулотлари якунида ёш ходимларнинг билим савиясини аниқлаш ва амалиётда олган кўникларини ўрганиш мақсадида тест синовлари қабул қилинади.
Ушбу йўналишдаги ишлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан доимий тарзда давом эттирилиши назоратга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти