Андижондаги газ қуйиш шаҳобчасидаги портлашнинг тафсилотлари
Аввал хабар қилганимиздек, 2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 10:10 ларда Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасида 32 ёшли Ш.О.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида портлаш юз берган.
Портлаш натижасида шаҳобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.
Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ балонда портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, қолаверса унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти