Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш” бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби ва истиқболли режалар.

2020 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳамда Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази ўртасида “одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш” бўйича тузилган меморандум асосида халқаро ва нодавлат ташкилотлари иштирокида “одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Республика “истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази раҳбари Каримова Нодира, марказ ходимлари Исаков Жахонгир ва Қосимова Шоҳидалар ҳамда Тергов департаменти масъул ходимлари иштирок этишди.

Унда қабул қилинган меморандум асосида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби кўриб чиқилди. Ҳисоботда қайд этилишича, меморандум бўйича 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва ИИВ Академияси билан ҳамкорликда ички ишлар органларининг офицерлар таркибидаги тингловчилари иштирокида 14 та тадбир ҳамда Тошкент шаҳар ва 8 та вилоят ҳудудларининг ички ишлар органлари ходимлари иштирокида 18 та семинар ташкил этилган.

Қолаверса одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўйича самарали халқаро тажриба амалиёти билан танишиш мақсадида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида ўқув амалий тренинг ўтказилганлигини, ҳамда унда Қозоғистон Республикаси ИИВ, “Сана сезим” ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Давлат Божхона Қўмитаси, Давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа соҳа ходимлари иштирок этганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Давра суҳбати якунида “одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш” бўйича тузилганг меморандум асосида 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли режалар ҳақида келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech