Қорақалпоғистонда содир этилган ўғирлик жиноятлари кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 23 январь куни, Амударё тумани “Беш овул” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев, Амударё тумани прокурори Ж.Т.Муфтуллаев, туман ИИБ бошлиғи подполковник У.Б.Худайбергенов ҳамда жамоат ташкилотлари масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида содир этилган ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларининг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кенг муҳокама қилинди. Хусусан, кенг жамоатчилик иштирокида туманнинг икки фуқароси томонидан содир этилган ўғирлик жинояти, унинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар ва сабаблари ўрганилиб, қатнашчиларга ушбу жиноят мисолида ҳар бир содир этилган жиноят жазосиз қолмаслиги, унинг жамият учун салбий оқибатлари ҳақида тўхтатилиб ўтилди.
Учрашув давомида подполковник М.Т.Рахматуллаев аҳолини ҳушёрликка чақириб, атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлмасликни тавсия қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни ўрганиб, келгусида фуқароларимиз билан ҳуқуқ тартибот идораларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти