Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Тергов департаменти қуйи тизим ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди  

 

Тасдиқланган режага мувофиқ, 2020 йилнинг 12 декабрь куни соат 11:00да, Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъуллигида “Тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси, ушбу жиноятларни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар, бу соҳадаги оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари томонидан киритилаётган тақдимномаларининг сабаблари” мавзусида тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга қаратилган навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларидан ташқари барча ҳудудий тергов бўлинмалари ходимлари видеоконференцалоқа тизими орқали уланган ҳолда иштирок этди.

Мазкур ўқув-семинарига, Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси студиясидан Сирдарё вилоят прокуратураси 16-бўлим бошлиғи ўринбосари 1-даражали юрист Тажибаев Бобур Ғанишерович;

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг судьяси Эргашев Алишер Зайнуллаевич;

Адвокатлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мардиев Абдутолиб Дўстқуловичлар иштирок этишди.

Маърузачи сифатида Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси капитан Саломов Достонжон Ахмаджон ўғли сўзга чиқиб, мавзу юзасидан тайёрланган диаграмма, слайд ва видеороликлардан фойдаланган ҳолда мавзуни тўла ёритиб берди.

Мавзу юзасидан ҳудудий студиялардан қатнашган тергов бўлинмалари ходимларининг саволларига Д.Саломов ҳамда мутахасислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқув машғулоти баҳс мунозараларга бой, қизғин, савол-жавоб шаклида ўтди, жойлардаги терговчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech