Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида 2019 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
2020 йилнинг 15 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази ҳамда Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари тергов ва эксперт-криминалистика бўлинмаларининг фаолияти бўйича 2019 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Алимов Зафар Қодиржонович очиб бериб, бугунги кунда Ички ишлар органлари тизимида, шу жумладан, тергов ва эксперт-криминалистика хизматида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, ходимларга етарли шарт-шароитлар яратиш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш ҳамда моддий-техник базани ривожлантиришга асосий эътибор қаратилаётганлигини, шу сабабли ҳар бир тергов ва суриштирув ходимлари иш юритувидаги жиноят ишларини синчковлик билан ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш, адолат, ҳалоллик ҳамда инсонпарварлик тамойилларига қатъий риоя этишлари зарурлигини, раҳбар ходимлар қўл остидаги шахсий таркиби устидан назоратни кучайтириб, устоз-шогирд анъаналарини давоб эттириб, хизмат бурчига сидқидилдан ёндашиб келаётган ходимларни рағбатлантиришга алоҳида этибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, жиноятчиликни олдини олиш, эл-юрт осойишталигини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда хизмат бурчига сидқидилдан ёндашиб келаётган тергов ва эксперт-криминалистика бўлинмаларининг бир гурух ходимларига Бош бошқарма раҳбарияти томонидан миннатдорчилик эълон қилинди.
Бундан ташқари, содир этилган жиноятларни сифатли тергов қилиб, юқори кўрсатгичларга эришган ҳамда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, жиноят ишларини наъмунали тергов қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда ҳисобот даврида энг яхши кўрсаткичларга эришган Миробод, Олмазор, Учтепа ҳамда Бектемир тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, тергов бўлинмалари жамоаларига Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси бошлиғининг фармойиши билан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Йиғилиш якунида Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник З.Қ.Алимов келгусида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашиши, халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг бурчи деб билиши ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши зурурлигини таъкидлаб, барча ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятига муваффаққиятлар тилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти