Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тахтакўпир ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

2021 йил 12 май куни, Тахтакўпир тумани 17-сонли болалар мусиқа мактаби биносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси бошлиғи С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари адлия маслаҳатчиси Қ.Бекмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Рахматуллаев, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туман барча сектор раҳбарлари томонидан, Тахтакўпир ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ёшлар билан учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига” бағишланган кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда маҳаллаларда ишларни “маҳаллабай” ташкил этиб, “ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганларига амалий ёрдамлар кўрсатиш чоралари кўрилди.

Ёшлар билан учрашув давомида, вазир ўринбосари полковник М.Рахматуллаев томонидан бир нечта ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Жумладан, уларнинг “Ички ишлар органларига ишга қабул қилишда амалий ёрдам бериш ва сафарбарлик чақируви резервидаги бир ойлик хизмат  йиғини ўташи учун бадал пулларини тўлаб берилишига кўмаклашиш” каби масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда, ёшларнинг мурожаат ва таклифлари қабул қилиниб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти

Text to speech