Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда ўтган 2021 йилнинг 12 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.    

Мазкур йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналарига ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаковнинг ташаккурномалари ва эсдалик қўл соатлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, яна бир қатор намунали ходимлар Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғи билан эсдалик қўл соатлари , планшет қурилмалари, пул мукофотлари ҳамда ташаккурномалар  билан муносиб тақдирландилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech