Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда ўтган 2021 йилнинг 12 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди. Мазкур йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналарига ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаковнинг ташаккурномалари ва эсдалик қўл соатлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, яна бир қатор намунали ходимлар Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғи билан эсдалик қўл соатлари , планшет қурилмалари, пул мукофотлари ҳамда ташаккурномалар билан муносиб тақдирландилар. Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Текст на узбекском языке.

Text to speech