Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ИИВда ЕИнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили И.Гилмор билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18-апрель куни ИИВда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.Абдулхаков ва Европа Иттифоқи делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Я. Абдулхаков сўнгги йилларда Президент Ш. Мирзиёев бошчилигида тизимда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот шаклида батафсил маълумот бериб ўтди.

ЕИ махсус вакили И. Гилмор Ўзбекистонда барча соҳаларда, жумладан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, Европа Иттифоқи мазкур ислоҳотларни қўлаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, у Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон вазирлик-идоралари ҳамкорлигида амалга оширилаётган тадбирларга Ўзбекистон томонидан алоҳида аҳамият берилишидан мамнунлигини таъкидлади.

“Меҳр” тадбири хусусида фикр билдирган И.Гилмор Сурия, Ироқ ва Афғонистон каби ҳарбий можаролар ҳудудларидан фуқароларини қайтариш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган ишларни юқори баҳолади.

Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар тўғрисида тўхталар экан, оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун қабул қилинганлигининг муҳим жиҳатларини эътироф этди.

ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий қабул қилишини ва учрашув давомида кўтарилган масала ва йўналишлар бўйича конструктив мулоқотни давом эттириш ва ривожлантиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Text to speech