Наманган вилояти Норин туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Тасдиқланган жадвалга асосан Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан 2021 йил 23 февраль куни соат 10:00 дан соат 13:00 гача Норин туман Халқ қабулхонада Норин туманида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва паспорт (биометрик паспорт бериш, пропискага қўйиш ва пропискадан чиқариш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти бериш) масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда жами 8 нафар фуқаролар қабул қилинди. Улар томонидан:-
- 1 нафари сотиб олган автомашинасини жарималарини олдинги эгасидан ундириб беришда амалий ёрдам бериш масаласида,
- 4 нафари Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари бўйича қонуний қарор қабул қилинишида амалий ёрдам бериш масаласида,
- 3 нафари ёзган аризалари юзасидан ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича жиноят иши қўзғатишда ва пулларини ундиришда амалий ёрдам бериш масаласидаги оғзаки мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди,
2 таси бўйича аризаси олиниб ижрога қаратилди, 2 таси бўйича тушунтириш берилди ва 1 таси тегишлилиги бўйича юборилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти