Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Тест режимида

Жойларда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаков иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Хўжаобод тумани Тиббиёт коллежи ўқувчилари билан “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар акс эттирилган видеороликлар намойиш қилиниб, жиноятларнинг сабаблари ва уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларнинг туб моҳияти тушунтириб етказилди. Содир этилган жиноятларнинг оқибатлари ҳамда бундай салбий ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ижобий ишларнинг натижалари хақида маълумотлар бериб ўтилди.

Ўқиш даврида ўзларини намунали хулқи ва билим савияси билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.
Учрашув қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Бу борадаги ташкилий-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech