Пойтахт Тергов бошқармаси ходимлари "Абдулла Қодирий" музейига ташриф буюришди
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва маданий-маърифий дам олишларини ташкиллаштириш мақсадида, 2020 йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан Тергов бошқармаси ҳамда Эксперт-криминалистика маркази шахсий таркиби ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий музейига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида Тергов бошқармаси ҳамда Эксперт-криминалистика маркази ходимлари аввало адибнинг ҳаёти, босиб ўтган йўллари ва яратган асарлари тўғрисида муҳим маълумотларга эга бўлиб, музейда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Шунингдек, ходимлар Абдулла Қодирий музейига ташриф давомида у ерда очилган “Турон” кутубхонасига ҳам ташриф буюриб, китобхонлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишдилар.Ҳамда музей ва кутубхона ходимларидан, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, катта таасуротларга эга бўлдилар.
Ушбу йўналишдаги ишлар Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан доимий тарзда давом эттирилиши назоратга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти