Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Халқаро болалар истаклари амалга ошадиган кун ва рақс куни!

Халқаро болалар истаклари амалга ошадиган кун – ҳар йили 29 апрелда нишонланадиган мўъжизавий байрам ҳисобланади.
У 1980 йилда Американинг “Make-A-Wish” хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган бўлиб, у жуда масъулиятли ва хайрли ишни – яъни ўлимга олиб келувчи касалликлардан азият чекаётган болаларга ёрдам бериш билан шуғулланади. Жамғарма таъсисчилари, шунингдек, 30.000 нафардан ортиқ кўнгиллилар, ҳар қандай вақтда ҳаёти тугаши мумкин бўлган болаларнинг хоҳиш-истакларини бажарадилар. Ушбу ажойиб инсоний ва раҳм-шавқатли байрам 4 ёшли Крис Греичус билан содир бўлган ноёб ҳодисадан келиб чиққан.

Бола жиддий қон касаллиги – “лейкемия” билан оғрийди, аммо афсуски уни ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. У келажакда полициячи бўлишни жуда орзу қилар эди ва унинг умри тугашига бир неча кун қолганди холос. Шунда Томми Остин исмли божхона ходими болага ҳақиқий байрам туҳфа қилишни ва агарда астойдил ишонсангиз мўъжизалар ҳаётда ҳам содир бўлишини исботлашга қарор қилди. У ҳамкасблари ёрдамида унутилмас саргузаштни уюштирди: кичкина Крис махсус ўзининг ўлчамида тикилган офицер формасини кийди, болалар мотоциклида хизматга чиқди, вертолётда учди ва ҳаттоки унга Аризона штатининг полициячиси махсус унвони берилди. Шу тариқа болакайнинг орзуси бир неча соатлар бўлса ҳам рўёбга чиқди.

Бундай ажойиб воқеа ҳар бир бола билан содир бўлиши мумкин, чунки бу дунёда бировнинг дардини ҳис қиладиган яхши ва хушмуомала инсонлар кўплаб топилади. Болалар орзуларини рўёбга чиқариш кунида ўз фарзандингиз учун ҳам, қолаверса клиникаларда ётган давоси йўқ касалликларга чалинган болакайлар ва етим болалар учун ҳам ижобий ҳис-туйғуларга лиммо-лим ҳақиқий маросим ўтказишингиз мумкин, бунинг учун биргина хоҳиш истак бўлса бас.

Рақс- бу ҳаракат, ҳаракат - бу ҳаёт!

Рақс инсонга амалга ошмайдиган ҳис-туйғулардан воз кечиш имконини бериб, улардан озод қилади ҳамда қувонч ва қониқиш ҳиссини берувчи соф ва ёрқин энергия тақдим этади.
Шу тариқа ҳар йили 29 апрель куни бутун дунё бўйлаб Халқаро рақс куни нишонланади. (International Dance Day).

Рақснинг барча услубларига бағишланган ушбу байрам 1982 йилдан бери “YUNESKO”нинг Халқаро рақс кенгаши (CID) ташаббуси билан, хореография санъатининг ислоҳотчиси ва назариётчиси бўлган тарихга “замонавий балетнинг отаси” номи билан кирган француз хореографи Жан-Георгес Новере (Jean-Georges Noverre)нинг туғилган кунидан бошлаб нишонлана бошланди.

Келинг, ушбу ажобий байрам билан ушбу соҳа вакилларини барчаларини табриклаймиз ва уларга келгуси ишларида омадлар тилаймиз.
Ҳозирги карантин даврида, белгиланган қоидалар ва аҳлоқ-одоб нормалари доирасида, биз фарзандларимизнинг истакларини имкон қадар амалга оширамиз ва бу кунни камтарона рақслар билан ҳар икки байрамни оила даврасида нишонлаймиз.

(Маълумотлар эркин манбадан олинди.)

 

Text to speech