Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманда сайёр қабул ўтказилган  

2021 йил 06 январь куни  Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Э.Я.Убайдуллаев, терговчи катта лейтенант А.Х.Нуриллаев ва Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси капитан Х.Б.Солиевлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрақўрғон туман Халқ қабулхонасида Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва паспорт (биометрик паспорт бериш, пропискага қўйиш ва пропискадан чиқариш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш) масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 10 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Улар томонидан:

-1 нафари Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан,  пулларини ундириш;

-1 нафари ҳозирда уйга муҳтож бўлганлиги сабабли арзон уй-жой олиш;

-1 нафари собиқ турмуш ўртоғидан алимент пулларини ундириш;

-1 нафари Тўрақўрғон тумани ИИБ М ва ФРБдан чет давлатига чиқиш учун мослаштирилган паспорт олиш;

-2 нафари 2020 йил давомида пулларини ундиришни сўраб ёзган аризалари юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишлиги тушунтирилганлиги, шу сабабли ушбу аризани қайтадан кўриб, пулларини қайтариб олишда амалий ёрдам бериш масаласида,

-4 нафари  Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан улар билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича қонуний қарор қабул қилинганлиги, Тергов бўлими ходимларига миннатдорчилик масаласида,  

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 2 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди ва 2 таси бўйича аризалари олиниб, ҳозирда Тергов бошқармасида ўрганилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси  ИИВ  ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech