Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Хизр Бува” зиёратгоҳи зиёратчилари орасидан “киссавур” кимлиги аниқланди

Фарғона вилояти. Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “Хизр Бува” зиёратгоҳида киссавурлик содир қилиб юрган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йилнинг 02 апрель куни соат 11:30 ларда номаълум шахс Риштон тумани Бўстон МФЙ.,да жойлашган “Хизр Бува” зиёратгоҳида бўла туриб, зиёрат учун келган фуқаролар 54 ёшли Мавлуда У., нинг кийими чўнтагидан 600.000 сўм ва 41 ёшли Соҳибахон Ш., нинг сумкасидан 500.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни муқаддам судланган 35 ёшли Марғубахон Э., содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган ва унинг ёнидан чиққан 875.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech