Қайнотасининг уйини номига расмийлаштирмоқчи бўлди-ю, ўзи фирибгарга чув тушган келин
Сурхондарё вилояти. 2020 йилнинг июнь ойида 26 ёшли Алия Р., Жарқўрғон тумани “Пахтазавод” МФЙ., да ўзининг маҳалладоши 47 ёшли Насиба Д.,га нотариусда ишловчи танишлари борлигини, қайнотасининг номида бўлган хонадонини унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан уй ҳужжатлари ва 6 485 000 сўм пулларни қўлга киритиб берган ваъдасини бажармаган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Алия Р., 39 ёшли Барчиной Н.,нинг ҳам ишончига кириб, унга банкда ишловчи танишлари орқали кредит олиб беришни ваъда қилиб, 600 000 сўм пул маблағини олиб ушбу пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Алия Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда ушбу Алия Р.,дан бошқа жабрланган шахслар бор йўқлиги аниқланмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти