7 ёшли бола жиноят фош бўлишига ўз ҳиссасини қўшди
Андижон вилояти. 2021 йилнинг 27 февраль куни соат 19:15 ларда номаълум шахс ўзининг бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасида Олтинкўл тумани Кўмакай МФЙ., ҳудудида йўл четида кетаётган вояга етмаган 1-синф ўқувчиси 7 ёшли Асадбек Б.,нинг олдида тўхтаб, уни қўлидаги нархи 450.000 сўмлик “RedMi-5” русумли уяли телефон аппаратидан бир маротаба қўнғироқ қилиб олиш учун олиб ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, вояга етмаган Асадбек Б., ушбу “Спарк” русумли автомашинанинг давлат рақамини эслаб қолиб отасига маълум қилгани натижасида ушбу жиноятни 23 ёшли Ҳусниддин Р., содир этганлиги аниқланиб, ўз хоҳиши билан талончилик орқали қўлга киритган уяли телефон аппаратни Асадбек Б.,нинг отасига олиб бориб берганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ҳусниддин Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти