Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижонда ҳайдовчига нисбатан талончилик содир этган шахс “қамоққа” олинди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 11 март куни соат 17:30 ларда 30 ёшли Бобур Т., Андижон шаҳри Бобуршоҳ кўчасида жойлашган “Холис” савдо маркази олдида такси ҳайдовчиси 28 ёшли Хамзабек Ш.,ни ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, унинг қўлидаги нархи 900 000 сўмлик “I Phone” русумли телефон аппаратини талончилик йўли билан тортиб олиб ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни содир этган Бобур Т., муқаддам талончилик жинояти билан судланганлиги, у Хамзабек Ш.,га турмуш ўртоғини шифохонага олиб бориб келишини сўраганида рад жавобини олгач, қўлидаги телефонини тортиб олиб кетиб қолганлиги аниқланиб, ундан “I Phone” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Бобур Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


 Муаллиф: Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими
                 суриштирувчиси капитан Р.И.Абдурахимов 

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech