Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хонадондаги қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 13 март куни ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида, шу куни соат 23:00 ларда 38 ёшли Азиз К., Шаҳрисабз тумани Андай қишлоғида жойлашган яшаш хонадонида 8 нафар фуқароларга ўйин картаси ёрдамида қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, хонадонидан 12 дона ўйин картаси, қимор учун тикилган 2 844 000 сўм ва 50 АҚШ доллар пул маблағлари Азиз К.,дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Азиз К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech