Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

121 миллионга тенг темир арматуралар

Самарқанд вилояти. Самарқанд вилояти ҳокимига 43 ёшли фуқаро З.Махмур ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг март ойларида Самарқанд тумани “Ўрташиқ” маҳалласида жойлашган ўзига тегишли  МЧЖ омборидан таниши 23 ёшли И.Шерзод ва Х.Муродиллолар 10 кун давомида пулларини бериш шарти билан 1 тоннаси 6.400.000 сўмдан бўлган жами 121.600.000 сўмга тенг 19 тонна темир арматураларини олиб кетиб, шу кунга қадар турли баҳоналарни важ қилиб пулларини бермасдан келаётганликларини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, тарафларнинг важлари ўрганилиб ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech