Автомашиналарни олиб қочишни "хобби"га айлантирган йигитча
Сурхондарё вилояти. 2022 йил 26 июль куни соат 10:50 да Жарқўрғон тумани “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи 24 ёшли М.М., вилоят ИИБнинг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, унда шу куни соат 10:20 да Жарқўрғон туманида жойлашган Деҳқон бозорининг олдига ўзига тегишли бўлган “Nexia-3” русумли автомашинасида келиб, автомашинасининг эшикларини очиқ ҳолда қолдириб, узи иш билан бозорга кириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, “start stop” тугмаси орқали автомашинани ўт олдириб, олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ томонидан эълон қилинган тўсиб ушлаш тадбири жараёнида, М-41 автомобиль йўлининг Қумқўрғон тумани “Жарқишлоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Вилоят ЙҲХБ инспекторлари томонидан жабрланувчига тегишли бўлган “Nexia-3” русумли автомашинасини Денов тумани “Юлдузли” кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи муқаддам ушбу турдаги жиноятни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган 18 ёшли С.М. томонидан олиб қочиб кетаётганлиги аниқланиб, тўсиб ушлаш йўли билан ушланиб, ушбу автомашина ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси
майор Т. Эльбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти