Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Ҳеч сабабсиз жанжал – ахмоқликнинг бир белгиси"  

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 20 март куни соат 21:30 ларда 26 ёшли Мухриддин Б., маст ҳолатда Қуйичирчиқ тумани Кўксарой МФЙ., ҳудудида  36 ёшли Бахрамжон Р., билан ўзаро жанжаллашиб, билярд таёғи билан унинг бош қисмига уриб жароҳат етказган. Натижада Бахрамжон Р., бош мия очиқ жароҳати, бош мия лат ейиши каби жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Бахрамжон Р., оғир турдаги тан жароҳатлар олганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Мухриддин Б., ва Бахрамжон Р., лар ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолганликлари, уларнинг иккаласи ҳам маст ҳолатда бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мухриддин Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,л” бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, яъни безорилик оқибатида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб ) билан жиноят иш қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech