Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бировнинг “Captiva”сини сотиб юборган фирибгар

Қашқадарё вилояти. 2020 йил ноябрь ойининг охирларида Косон туманида яшовчи 26 ёшли У.А. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига тегишли бўлмаган “Captiva” русумли автомашинани таниши 43 ёшли Д.С.га кўрсатиб, уни автомашинанинг ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаса-да, ҳужжатлари тўлиқ эканлигига ишонтириб, 170 млн. сўм эвазига автомашинани номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, Д.С.дан ушбу миқдоридаги пулларни олганидан сўнг, автомашинани номига расмийлаштириб бермасдан, олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech