Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Иқболжоннинг сезгирлиги сабаб, олиб қочилган “Epica” эгасига қайтарилди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 07 март куни соат 23:30 ларда номаълум шахс Қўқон шаҳри Қашқадарё кўчасида 22 ёшли Рустамжон Ғ.,нинг яшаш хонадони олдида турган унга тегишли “Epica” русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб номаълум томонга олиб қочган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида Қашқадарё кўчасида яшовчи 51 ёшли Арзитдин К., маст ҳолатда автомашинанинг калити ўт олдириш жойида қолдирилганлигидан фойдаланиб олиб қочиб, Қўқон шаҳри Туркистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида Иқболжон Н.,нинг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасининг йўлини қисиб, транспорт воситаларига хавф туғдириб бошқарганлиги сабабли, Иқболжон Н., да шубҳа уйғотиб, у томонидан ушланиб ИИБ га хабар берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Арзитдин К.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.  

Ҳурматли фуқаролар, моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech