Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бўлажак куёв қасдини олмоқчи бўлиб, бегуноҳ фуқаронинг ҳам уйини ёқиб юборди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона шаҳри Фарғона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи 48 ёшли Татьяна В., ва 32 ёшли Шерзод А.,ларга тегишли хонадонларнинг кириш эшиги ва деразасининг олдини ёнувчи суюқлик ёрдамида ёқиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.                           

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 23 ёшли Шохрух Т., фотиҳа қилинган бўлажак турмуш ўртоғининг оиласи билан Татьяна в., доимий равишда уриш жанжал қилиб келганлиги сабабли, уларни қўрқитиб қўйиш мақсадида содир этганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.  

Ҳозирда тергов давом этмоқда. 

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech