Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тўрт нафар ўсмирлар воега етмаган шахсга нисбатан босқинчилик содир этишди

Андижон. 2020 йилнинг 03 июль куни соат 14:00 да 19 ёшли М.А., А.С. 21 ёшли б.О., 20 ёшли С.П., лар  бир гуруҳ бўлиб, Асака тумани Улуғбек МФЙ ҳудудида кетаётган вояга етмаган 17 ёшли Т.М., ни тўхтатиб, уни «Нехиа» русумли автомашинага ўтказиб, ҳеч ким йуқ жойга олиб бориб, пичоқ ва таёқ билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган 430.000. сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, М.А., А.С., Б.О., С.П., лар процессуал тартибда ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Дастлабки тергов жараёнида С.П., дан бир дона пичоқ ва бир дона ёғочдан ишланган таёқ процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Жиноят иши бўйича М.А., Б.О. ва С.П., ларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «а,б» бандларига (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик), А.С., га нисбатан эса 164-моддаси 3-қимси «а» бандига (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган босқинчилик) айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech