Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қамчиқда ЙТҲ, 2 нафар одам вафот этди

Наманган. 2020 йил 08 июль куни соат 07:30 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлнинг 223 километрида 28 ёшли Ж.Ж. бошқарувида бўлган цемент юкланган “ISUZU” русумли автомашинасини “Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, жарликка ағдарилиб кетганлиги оқибатида, автомашина ҳайдовчиси Ж.Ж. ва йўловчиси 23 ёшли Ш.Ж., лар тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар транспорт воситасини бошқараётганда хушёр ва сергак бўлишингизни ҳамда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” га қатъий риоя қилишингизни сўраймиз, агарда сизда чарчоқ аломатлари бўлса, ушбу ҳолатда транспорт воситасини бошқармаслигингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech