Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хонадон тозалиги 10 000 000 сўмга тушди

Фарғона вилояти. Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ га 39 ёшли Х.Эркиной ариза билан мурожаат қилиб унда, 2021 йилнинг 21 апрель куни соат 13:30 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Фарғона шаҳар Тинчлик кўчасида жойлашган хонадони эшигини калит танлаш йўли очиб кириб, ушбу хонадон ётоқхонасидаги кўрпача тахламлари орасида турган 10 000 000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 23 ёшли Қ.Арофат содир этганлиги, у ушбу хонадонда фаррош бўлиб ишлаб, иш вақтида ўғирлик содир қилганлиги аниқланиб, ундан Х.Эркинойга тегишли бир дона кумуш узук, бир дона занжир, икки дона тилла узук ва бир жуфт тилла балдоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.Арофатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech