Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Билолиддинга нима сабабдан 4 600 000 сўм пул керак бўлди?!...

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 21 март куни номаълум шахс ўзининг бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасида Андижон тумани Нўхатак МФЙ., ҳудудида жойлашган “Paynet” шаҳобчасига келиб, у ерда ишловчи 17 ёшли Хабибулло Қ.,га 8600********0068 рақамли пластик картасига 4 600 000 сўм пул ўтказиб берса, нақд шаклда беришини айтиб, пластик картасига ушбу пул маблағларини туширтиришга эришиб,  “Spark” русумли автомашинасида ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 19 ёшли Билолиддин Т., содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Билолиддин Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида Билолиддин Т., нима сабабдан ушбу жиноятни содир этганлигига аниқлик киритилади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech