Авиасозлар даҳасида босқинчилик содир этилди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 25 март куни соат 12:30 ларда номаълум шахслар Яшнобод тумани Авиасозлар 1-тор кўчаси 1-уйнинг олдидаги гаражлар олдида фуқаро 52 ёшли Владислав Е., га ҳужум қилиб, юз, кўкрак қисмларига қўл ва оёқлари билан уриб, “Samsung” русумли телефон аппарати ҳамда 40 АҚШ долларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Натижада Владислав Е., юз ва кўкрак қафасининг юмшоқ тўқималари лат ейиши, бош мия ёпиқ жароҳати олган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 33 ёшли Владимир П., ва 35 ёшли Евгений Ф.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Владимир П., ва Евгений Ф.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти